Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида мактаб ўқитувчилари сўнгги қўнғироқни дарс жадвалини йиртиб нишонлади

Қамашида мактаб ўқитувчилари сўнгги қўнғироқни дарс жадвалини йиртиб нишонлади

07 июн 2022
1 121
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 25 май куни Қамаши туманидаги 7-сонли мактабда  ўқитувчилар дарс жадвалини йиртиб, рақсга тушган. Ҳолат видоэси эса ижтимоий тармоққа жойлаштирилган. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ушбу вазиятга ўз муносабатини билдирди.

Одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган видеотасвирда иштирок этган мактабнинг 30 нафарга яқин ўқитувчиларига Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

Шунингдек, мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари У.Г.га ўз вазифасига совуққонлик билан қараб, эътиборсизлик қилгани сабабли туман ХТБ тегишли буйруғига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилгани ҳам маълум қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: