Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қарши давлат университетида халқаро анжуман ўтказилди

Қарши давлат университетида халқаро анжуман ўтказилди

29 май 2022
818
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети “Туризм ва маркетинг” кафедраси томонидан  “МАРКАЗИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МУАММО ВА ЕЧИМЛАР” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда республикамиз ва хорижий давлатлар олий ўқув юртларининг таниқли олимлари, соҳа мутахассислари, докторантлар ва магистрлар ўз маърузалари ва илмий мақолалари билан иштирок этдилар. 
Анжуманда Марказий Осиё давлатларининг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги, Марказий Осиё туризм секторида рақамли технологияларни жорий этишнинг хориж тажрибаси ва ички имкониятлари, минтақада туризмни ривожлантиришда транспорт ва маркетинг коммуникациялари, хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини таъминлашдаги асосий муаммолар, иқтисодиёт ва туризм соҳаларида кадрларни тайёрлаш тизими, молия, ҳисоб ҳамда аудитни такомиллаштириш йўллари ва бошқа шу каби долзарб масалаларнинг кўриб чиқилди.

Анжуманда Марказий Осиё минтақаси давлатларининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича илмий-методологик, амалий таклиф ва тавсиялар берилди. Мазкур анжуман Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётида, жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш, туризм индустриясини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари, яшаш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда минтақанинг инвестициявий жозибадорлиги ва нуфузини яхшилашга хизмат қилади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: