Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида эр ака-укалари билан бирга хотини ва ўғлини калтаклади

Қамашида эр ака-укалари билан бирга хотини ва ўғлини калтаклади

16 май 2022
3 039
МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда она-болани амакилари ваҳшийларча калтаклагани ҳақида видео тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Тарқатилган хабарга қараганда, жорий йилнинг 2 апрель куни соат 08:00ларда Қамаши тумани “Майда” МФЙда яшовчи ўй бекаси З.Х. яшаш уйида ўтирган вақтида турмуш ўртоғи Х.Ха. ҳамда унинг ака-укалари Х.Х., Х.Фа., Х.Ф. келган. Шундан сўнг улар ўзаро жанжаллашиб қолиб, З.Х. ва ўғли Ш.П.га тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Х.Ха., Х.Х., Х.Фа., Х.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г,и,м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Х.Ха.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: