Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Анъана давом этаётир. Муротжон Азимов ҳам депутат бўлди

Анъана давом этаётир. Муротжон Азимов ҳам депутат бўлди

16 май 2022
1 124
МАҲАЛЛИЙ

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашига бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди. 2022 йил 15 май куни бўлиб ўтган сайловда 53-Қутчи сайлов округидан номзод Азимов Муротжон Бердиалиевич Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашига депутат этиб сайланди. 

Бу ҳақида Қашқадарё вилоят сайлов комиссиясининг жорий йил 16 май куни қабул қилинган "Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашига депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида"ги қарорида маълум қилинди. 

Азимов Муротжон Бердиалиевич 1976 йил Китоб туманида туғилган. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. Айни пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритмоқда, дейилади Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: