Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косонда қабристон ерларини ноқонуний бериб юборган мансабдорларга "иш" очилди

Косонда қабристон ерларини ноқонуний бериб юборган мансабдорларга "иш" очилди

07 май 2023
4 501
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълум бўлишича, Косон тумани ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия мансабдор шахслари қонун талабларига зид равишда, туман марказида жойлашган «Эшони Косон» қабристони ҳудудидан фуқаро ва тадбиркорларга 0,33 гектар ер майдонини ноқонуний ажратиб, ушбу қабристонга тегишли ер майдонида «Кушхона», «Савдо дўкони» ва «Омборхона» бинолари қурилишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 146 млн сўм миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а» банди ва 229-4-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: