Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдалада 11 гектар лалми ер 30 нафар фуқароларга уй-жой қуриш учун ноқонуний сотиб юборилди

Кўкдалада 11 гектар лалми ер 30 нафар фуқароларга уй-жой қуриш учун ноқонуний сотиб юборилди

19 окт 2022
836
МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда, фуқаро Б.Ж. Кўкдала тумани ҳудудидаги «Х.Ф» фермер хўжалигига ажратилган жами 44 гектар лалми ернинг 11 гектарини 30 нафар фуқароларга уй-жой қуриш учун сотиб юбориб, қонун талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, экин ер майдонига 687,7 млн. сўм миқдорда зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Б.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: