Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Бу ерга 10 кун қуруқ саёҳат ёки экскурсия бўлгани йўқ, ёшларимизнинг онги дунёқараши ўзгаряпти, булар масала қўйишни бошлашди, интиляпти, кредит сураяпти" - Муротжон Азимов "Жасорат мактаби" лойиҳаси самарали ўтганлигини таъкидлади

"Бу ерга 10 кун қуруқ саёҳат ёки экскурсия бўлгани йўқ, ёшларимизнинг онги дунёқараши ўзгаряпти, булар масала қўйишни бошлашди, интиляпти, кредит сураяпти" - Муротжон Азимов "Жасорат мактаби" лойиҳаси самарали ўтганлигини таъкидлади

20 мар 2023
1 799
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Уюшмаган ҳамда ИИБ профилактик ҳисобида турувчи вилоятимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафар иштирокчи ёшлар “Жасорат мактаби” лойиҳаси доирасида 10-мартдан 19-мартгача Муборак туманида жойлашган ҳарбий қисмда бўлишди.

Лойиҳа давомидан иштирокчилар Миллий кураш, волейбол, мини-футбол, ҳарбий эстафета, арқон тортиш ҳамда заковат мусобақаларида ўзаро куч синашишди. Мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Лойиҳа доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. 

"Имконият бор қишлоқда деябди, сув бор, уйимизни олдида озроқ ортиқча еримиз бор, мен шу ерда машина ювиш шахобчасини ташкил қиламан шунга менга кредит беринг деяпти. Мана кўряпсиларми, демак 10 кун қуруқ бу ерга саёҳат ёки экскурсия бўлгани йўқ, ёшларимизнинг онги дунёқараши ўзгарди, булар масала қўйишни бошлашди, интиляпти, кредит сураяпти чунки бу ерда ўтирган афицерларимиз ишлашган, буларга ҳаёт йўлини ўргатишган, қандай қилиб бой бўлиш мумкинлигини профессорлар келиб ўқитган. Бир сўмни бир сўмга уриб қанақа қилиб икки сўм қилиш мумкинлигини ҳам ўргатишган", - деди вилоят ҳокими Муротжон Азимов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: