Бош саҳифа » Вилоят раҳбари ва қўмондан янги лойиҳани бошлаб беришди

Вилоят раҳбари ва қўмондан янги лойиҳани бошлаб беришди

07 фев 2023
3 292
---

Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги,  Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи, ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда мактаб ўқувчи ёшларини бепул касб-ҳунарга йўналтириш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда.

6-февраль куни вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Зайнобиддин Иминов бошчилигида ўтган тадбирда мазкур лойиҳага старт берилди.

Маълумотга кўра, лойиҳа давомида 64 нафар мактаб ўқувчилари енгил автомашинасозлик, оғир автомашинасозлик, автомашина аккумуляторлари мутахассиси, автомашина матоларига ишлов бериш, пайвандчилик ва қизлар учун биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш йўналишларида 3 ойлик амалиёт ва билим кўникмаларини олишади.

"Лойиҳа келгусида вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга ошириш режа қилинган", дейилади Ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилояти Кенгаши ахборот хизмати хабарида.

Тадбирдан фотолавҳалар:

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: