Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши шаҳрида юк машинасининг газ баллони портлаб кетишини олди олинди

Қарши шаҳрида юк машинасининг газ баллони портлаб кетишини олди олинди

21 фев 2023
1 130
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ФВБ маълумотига кўра, бугун (20 феврал куни) соат 13:05 да Қарши шаҳридаги «Марказий озиқ-овқат бозори» автомобиллар тураргоҳида қурилиш материаллари ортилган «Зил» русумли юк  машинаси эҳтиёткорсизлик оқибатида юк ортилган қисми (борти) ағдарилган. 

Натижада, ушбу юк машинанинг газ баллонларига шикаст етказган ва ундан газ сизиб чиқа бошлаган. Воқеа жойига зудликда ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб бориб, қутқарувчилар томонидан маълум муддат навбатчилик ташкил қилинган. Қутқарув хизмати мутахассислари томонидан портлаш хавфи юқори бўлган газ баллонлари зарарсизлантирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: