Ғузорда "Камаз" ёнди
Бугун Қутқарув хизматига соат тахминан 8:03 лар атрофида Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи Ғузор-Қарши йўлининг 18-километрида юк автомашинаси ёнаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.
Шунингдек, ушбу транспорт воситаси Деҳқонобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Ў.Н. бошқарувида ("Камаз" русумли 70 С 371 МА давлат рақам белгили юк машинаси) бўлганлиги маълум бўлди.
Ёнғин оқибатида юк автомобилининг олд (кабина) қисми ёниб зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қаршидаги «заправка»да ёқилғи ташувчи «Бензовоз» ёниб кетди
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.