Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Кўлда қор кўчкиси содир бўлди

Кўлда қор кўчкиси содир бўлди

18 фев 2023
1 014
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

16-феврал куни соат 11:00 ларда, тахминан, 1200 метр куб ҳажмда қор кўчкиси содир бўлди. Воқеа жойига зудлик билан туман ҳокимлиги ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари чиқиб, ушбу қор массаларини зарур техникалар ёрдамида тўлиқ бартараф этди ва автомобиллар қатнови йўлга қўйилди.

17-феврал куни соат 10:30 ларда шу манзилда яна қор кўчиши кузатилган. Кўчки натижасида йўлнинг тахминан, 15 метр қисмини қор массаси ёпиб қўйган. Ушбу кўчки оқибатлари механизация кучлари ёрдамида бартараф этилди.

Ушбу иккита ҳолат оқибатида ҳеч бир бино иншоотларга зарар етмаган, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: