Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Янги бозор" ҳудудидаги ёнғин бўйича маълумот берилди

"Янги бозор" ҳудудидаги ёнғин бўйича маълумот берилди

28 янв 2023
4 446
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоят ФВБ хабарига кўра, воқеа, жорий йилнинг 27 январ куни соат 23:58 да Қарши шаҳар «Хўжахиёл» МФЙ «Қарлиқбоғот» кўчасида содир бўлган.

Ёнғиндан фуқаро Х.Б га тегишли енгил типда қурилган кичик ҳажмли савдо (савдо дўкони эмас) растасининг 6 метр квадрат ва унга ёндош «Қишлоққурилишбанк»га тегишли бўлган банкомат (нақт пул ечиш учун мўлжалланган хона) қурилмасининг 4 метр квадрат майдон қисми зарар кўрган.

Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: