Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди

Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинди

05 янв 2023
2 230
МАҲАЛЛИЙ

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.

Шунингдек, навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: