Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Мактабдаги арча артофида автомобиллар билан айланган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди

Мактабдаги арча артофида автомобиллар билан айланган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди

29 дек 2022
3 526
МАҲАЛЛИЙ

Кеча телеграм каналимиз орқали Кўкдала туманидаги мактабда ўқувчилар мактаб ҳовлисида экилган арча атрофида автомобилларни бошқариб, хавфли ҳаракатларни амалга оширгани ҳақида хабар бергандик. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур ҳолат шу йилнинг 27 декабрь куни соат тахминан 10:00 ларда Кўкдала тумани "Сувлиқ" МФЙда жойлашган 76-мактаб ўйингоҳида содир бўлганини маълум қилди.

Янги йил байрами муносабати билан ўрнатилган арча атрофида тадбир ўтказилаётган вақтда шу мактабнинг 4 нафар 11-синф ўқувчилари  "Ласетти" ва 2та "Кобальт" русумли автомашиналарда ҳуқуқбузарлик содир этган. 

Ҳолат юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналари Б.К., Х.Б., Ж.А., Д.З.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси  1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли чора кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик каби ҳуқуқбузарликлар белгиланган.
 Мазкур модданинг 1-қисми базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: