Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Янги ҳоким халқига юзланиб, ўз режаларини маълум қилди

Янги ҳоким халқига юзланиб, ўз режаларини маълум қилди

18 мар 2025
1 040
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Муборак туманида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида Наврўз байрами тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб, тадбирни туманнинг янги ҳокими Ғолиб Муродов табрик нутқи билан очиб бериб, 2025 йилдаги режаларини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Муборакда жорий йилда 30 дона артезиан қудуғи қазилиши, 1 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиши, 10 та кўп қаватли уйларнинг том қисми таъмирланиши, 34 дона трансформатор пуктлари алмаштирилиши, 3.5 км газ қувури алмаштирилиши, 76 дона газ балонлари аҳолига тарқатилиши, 70 та қуёш панел ёритиш устунлари ўрнатилиши режалаштирилаётган экан. 

Бундан ташқари, таъмирталаб аҳволга келиб қолган 198 км ички йўлларга шағал ётқизилади. Шунингдек, 20 км ички йўллар асфальт қилинади. 

"Аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида, қиймати 54 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилиши ҳамда кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириб, 26 мингта қўшимча янги иш ўрни яратилиши мўлжалланмоқда", дейилади матбуот котиби берган маълумотда.

Шу ўринда, байрамда таниқли хонанда Маҳмуд Намозов ҳамда воҳамизнинг севимли санъаткорлари иштирок этиб, ўзларининг дилбар тароналари билан барчага хуш кайфият улашдилар.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: