Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Деҳқонободда алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 2 млрд маблағ ажратилган

Деҳқонободда алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 2 млрд маблағ ажратилган

15 фев 2023
851
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Деҳқонобод туман ҳокими Зоир Алиқулов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Матбуот анжумани давомида туман ҳокими ҳудудларда амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.


1. Яшил макон дастури бўйича: Туманда 2022 йил баҳор ва куз мавсумида жами ҳисобда 500 мингга яқин мевали, манзарали, ток ва тут қаламчалари экилди. Бу ишларни давом эттириш мақсадида 2023 йил баҳор мавсумида 260 минг кўчат экиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда Бешбулоқ массивида 5 гектар ерни яшил боғ ташкил этиш мақсадида тайёрланди. Бу жойга ҳозирги кунда ер остидан сув чиқариш ишлари амалга оширилиб кўчат экиш ишлари шай ҳолатга келтирилди. 

2. Обод қишлоқ дастури бўйича: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022 – 2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-172-сонли қарори ижроси юзасидан Деҳқонобод туманда Аэродром ва Завқий МФЙларида ишлар олиб борилди. 2 та маҳаллага 22 млрд маблағ ажратилди. Ушбу маблағ эвазига МФЙлар инфратузилмаларни яхшилаш, МФЙ бинолари қуриш, ҳудуддаги мактабларни таъмирлаш ва қириш ишлари амалга оширилди.  

3. Ичимлик сув таъминотини яхшилаш: Ҳозирги кунда туманда жами 153125 нафар аҳоли рўйхатга олинган бўлиб, шундан 124031 нафари ёки умумий аҳолининг 81% қишлоқ жойларда истиқомат қилади. 2022 йил бошида туманда марказлашган ҳолда ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 2% ташкил қилиб, аҳолининг 39% булоқ, дарё ва қудуқлардан, 59% эса ташиб ичимлик сувидан фойдаланар эди. 2022 йил якунига қадар, туманда марказлашган ҳолда ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 11% ташкил қилиб, аҳолининг 35% булоқ, дарё ва қудуқлардан, 55% эса ташиб ичимлик сувидан фойдаланади. 2023 йил режалаштирилган лойиҳалар якуни туманда марказлашган ҳолда ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 31% ташкил қилиш режалаштирилган. 

4. Ички йўлларни таъмирлаш: Деҳқонобод туманида жами 1847,3 км йўллар мавжуд. 2022 йилда туманда 178,8 км ички йўллар таъмирланади. (Обод қишлоқ дастури бўйича - 17,6 км, манзилли дастурга асосан - 24,2 км, 115 км туман ҳокими ташаббуси билан ҳашар йўли орқали таъмирланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: