Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Нишон туманида "Кексалар ҳафталиги" қандай ўтди?

Нишон туманида "Кексалар ҳафталиги" қандай ўтди?

10 окт 2022
618
ТАҲЛИЛИЙ / РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида ҳудудларда "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат" деган ғоя остида "Кексалар ҳафталиги" тадбирлари ўтказилди. Мана шундай тадбирлардан бири Нишон туманидаги "Гулистон" ҳамда "Оқолтин" маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Даставвал "Гулистон" маҳалла фуқаролари йиғинидаги тадбир ҳақида. Маҳалладаги 16-мактабда ташкил этилган тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Бахтиёр Ҳамроев очиб берди. Шундан сўнг маҳалла раиси Хўжамурод Нормўминов, маҳалла оқсоқоллари Тоир Бўтаев ва Тоғай Эсоновлар ҳам сўзга чиқишиб, тадбир аҳамияти ҳақида фикр билдириб, ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Худди шунингдек, тумандаги "Оқ олтин" маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият уйида ташкил этилган тадбир ҳам кўтаринки руҳда ўтди. Дастлаб, йиғилишни маҳалла раиси Шодибек Шопўлатов кириш сўзи билан очиб берган бўлсак, маҳалла оқсоқоллари Азамат Махсумов ва Маҳаммади ҳожи Алмардоновлар ҳаёт тажрибаларини йиғилиш иштирокчиларига сўзлаб бериб тадбирга янада мазмун киритдилар.

Шубҳасиз, бу икки ҳудуддаги тадбирлар ҳам “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари мақсад-муддаоларини тўла ифода этиб, тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Хуршида Узоқова тайёрлади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: