Судланувчи Зафар Тўхтаев МЧЖ раҳбари вазифасида ишлаб келиб, Ўзбекистон Республикаси Экология атроф муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2025 йилда ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ажратилган квотани тасдлиқлашга доир буйруғи ва қарори ижросини таьминлаш мақсадида, вилоят Экология атроф муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Миришкор тумани бўлими бошлиғининг огоҳлантириш хати билан “Сечанкўл” табиий сув ҳавзасида саноат усулида балиқ овлашга рухсатнома (квота) ажратилмаганлиги сабабли балиқ овлаш қонунчилик қоидаларига зид эканлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, МЧЖнинг 3 нафар ишчи-ходимларини балиқ овламасликлари тўғрисида огоҳлантирмасдан “Сечанкул” табиий сув ҳавзасида, тақиқланган қуроллардан фойдаланган ҳолда, тўр воситасида 850 дона “Орол чавоқ” балиғини овлаб, уларни нобуд қилиб, балиқ овлаш қоидаларини бузиб, ҳайвонот дунёсига жами 318.750.000 сўмлик жуда кўп микдорда зарар етказган.
Суд Зафар Тўхтаевга оид жиноят ишини кўриб чиқиб, судланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқлари ҳамда судланувчининг охирги сўзини тинглаб, иш бўйича тўпланган далилларни текшириб, ҳуқуқий баҳо берди.
Судланувчи Зафар Тўхтаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “б,г,е” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил ов қилиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ишлаш вақтидан, шунингдек иш жойигача бориши ва уй-жойга қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда ўз уйидан чиқишини чеклаган ҳолда, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, 6 ой ичида ўзи етказган 318.750.000 сўм зарарни қоплаш мажбурияти ҳам юкланди.