Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ходимларига устама пулини тўлаб бермагани учун бошқарманинг хизмат машинаси эвакуаторга ортилди

Ходимларига устама пулини тўлаб бермагани учун бошқарманинг хизмат машинаси эвакуаторга ортилди

05 фев 2025
290
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг хизмат машинаси 17 та жаримаси борлиги сабабли жарима майдончасига жойлаштирилганлиги тўғрисида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси муносабат билдирди.

"Damas русумли автомашина бошқарманинг Косон туманига тегишли бўлиб 17 та жарима йўл қоидалари бузилганлиги учун қўлланилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январьдаги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари меҳнатини раҳбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш тўғрисидаги 12 -сонли қарорига асосан тўланмасдан қолган устама пуллари қарздорлиги ҳисобига бошқарма балансидаги хизмат автомашиналар мажбурий ижро бошқармаси томонидан таъқиқга қуйилганлиги сабабли келиб чиққанлигини маълум қиламиз", дейилади муносабатда.

Маълум бўлишича, айни вақтди ушбу устама пуллари навбат билан ходимларга тўлаб берилиши йўлга қуйилган. Барча ходимларнинг устама пуллари тўлаб берилгандан сўнг, хизмат машиналаридаги таъқиқлар олиб ташланиши билдирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: