Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда мактаб директори фуқарога жинсий алоқа таклиф қилди
Қашқадарёда мактаб директори фуқарога жинсий алоқа таклиф қилди
16 окт 2025
1 830
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани 17-мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. Маълум бўлишича, бошқарма бошлиғининг бугун, 16 октябрдаги 844-К-сонли буйруғи билан мактаб директори вазифасидан озод этилган.
“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади расмий хабарда.