Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёдаги бир қатор Кадастр филиалларида раҳбарлар ротацияси амалга оширилди

Қашқадарёдаги бир қатор Кадастр филиалларида раҳбарлар ротацияси амалга оширилди

27 сен 2025
2 540
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шаҳрисабз шаҳар ва Шаҳрисабз туманидаги Кадастр филиалларида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайрат Ҳамроев раҳбарлигида ташкилий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Кадастр агентлиги директори буйруғига асосан:

Шаҳрисабз шаҳар филиали бошлиғи Яшин Исмоилов Шаҳрисабз тумани филиали бошлиғи лавозимига, Шаҳрисабз тумани филиали бошлиғи Санжар Қиёмов эса Шаҳрисабз шаҳар филиали бошлиғи лавозимига ўтказилганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, Миришкор ва Муборак туманлари филиаллари раҳбарлари ҳам ротация тартибида ўзаро лавозим алмашдилар.

Жумладан, Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси Муборак тумани филиали бошлиғи Жавлон Отамуродов Миришкор тумани филиали бошлиғи лавозимига, Миришкор тумани филиали бошлиғи Муродулло Турсунов эса Муборак тумани филиали бошлиғи лавозимига ўтказилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: