Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 982,3 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Энг кам ўртача иш ҳақи Наманган (4,3 млн сўм), Сурхондарё (4,3 млн сўм), Қашқадарё (4,1 млн сўм) вилоятларида кузатилган.