Қарши туманида жойлашган чўмилиш ҳавзаси эгалари магистрал ичимлик суви тармоғига яширинча уланиб олганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда "Қашқадарё сув таъминоти" АЖ Ахборот хизмати “Nasafnews.uz” га хабар қилди.
Маълум бўлишича, тумандаги Юқори Бешкент маҳалласи ҳудудидан ўтувчи диаметри 1020 мм бўлган Талимаржон-Бешкент магистрал ичимлик суви қувуридан "Океан" чўмилиш ҳавзасига яширинча қувур тортилиб, тоза ичимлик сувидан бассейнларни тўлдириш ва бошқа мақсадларда фойдаланиб келинган.