Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда суд-экспертиза маркази ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарёда суд-экспертиза маркази ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
22 май 2025
1 490
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Яккабоғ туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган шахс чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик томонидан сув таъминотига ноқонуний уланиб, фойдаланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 99 млн. сўмлик зарарни тегишли ташкилот экспертлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига, фермер хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси эксперти ушбу 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда фуқаро ва экспертга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.