Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ака-укалар 10 нафар фуқаро томонидан калтаклангани айтилмоқда

Қашқадарёда ака-укалар 10 нафар фуқаро томонидан калтаклангани айтилмоқда

10 мар 2025
1 420
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларида Чироқчида ака-укалар бир гуруҳ фуқаролар томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19-30 ларда Чироқчи туманида жойлашган "Шаржаҳ" спорт комплексда шуғулланувчи фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида, шу туманда яшовчи муқаддам судланган фуқаро Қ.О. тўққиз нафар шериклари билан ака-ука Ж.И. ва Ж.А.ни уриб тан жароҳати етказганлар.

"Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, иштирокчиларнинг ўн нафарига нисбатан процессуал тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган", дейилади расмий муносабатда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: