Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Насаф” билан шартнома имзолаган янги футболчилар жамоатчиликка таништирилди

“Насаф” билан шартнома имзолаган янги футболчилар жамоатчиликка таништирилди

08 мар 2025
2 050
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокими - вилоят футбол ассоциацияси раиси Муротжон Азимов футбол мавсуми олдидан воҳамизнинг бош жамоаси бўлган “Насаф” футбол клуби футболчилари, мураббийлари ва мухлислари билан учрашди.

Учрашувда сўз олган вилоят ҳокими Президентимизнинг спорт соҳасига бўлган улкан эътибори натижаси ўлароқ, “Насаф” жамоаси ҳам миллионлаб мухлисларнинг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқариб, ўз тарихида илк бор Суперлига чемпиони бўлганини таъкидлади.

Шунингдек, учрашув давомида 2025 йил ўз олдига чемпионлик масаласини қўйган ҳолда таркибни янада кучайтириш мақсадида “Насаф” билан шартнома имзолаган янги футболчиларни таништириш маросими ҳам ўтказилди. Тадбир давомида жамоага янги қўшилган футболчиларга ўз рақамларига эга футболкалар тантанали равишда топширилди:

 Рубин Ҳебай – 99
 Олександр Воробей – 1
 Драган Черан – 10
 Суҳроб Нуруллоев – 17
 Умарбек Эшмуродов – 92
 Ҳусайн Норчаев – 18

Қувонарлиси шуки, вилоятимизнинг “Шўртан” ва “Машъал” клублари ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, “Насаф” — Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон Суперкубоги учун кураш олиб боради. Шунингдек, Осиё чемпионлар лига элит мусобақасида жонажон Ватанимиз шаънини дунё майдонларида ҳимоя қилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: