Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда кўмир таъминоти учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди
Қашқадарёда кўмир таъминоти учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди
23 дек 2024
190
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, давлат хусусий шерикчилик битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.