ФВБ ахборот хизмати, 15 декабрь куни соат 10:30 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорча” довонида кучли қор ёғаётганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати қисқа муддатга (20 дақиқадан 30 дақиқагача) чекланади, деб хабар тарқатди.