Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 2025 йилда ҳам мактаб дарсликлари иучун ижара пули тўланмайди

2025 йилда ҳам мактаб дарсликлари иучун ижара пули тўланмайди

12 дек 2024
50
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда 2025 йилда мактабларда ўқувчилар учун дарсликлар ижараси бўйича тарқалган хабарлар юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2025–2027 йилларга мўлжалланган Фискал стратегия асосида ишлаб чиқилган Бюджетнома лойиҳасида 2025–2026 ўқув йилидан 2–11-синфларда бир тўплам дарслик ва машқ дафтарлари учун ижара тўлови ундириш тизимини жорий этиш юзасидан тегишли таклифлар тақдим этилган.

Бюджет жараёнларини шакллантиришда вазирлик томонидан, биринчи навбатда, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг молиявий мутаносиблигини таъминлашда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажаришга устувор эътибор қаратилади. Бунда, самарадорликни ошириш мақсадида турли йўналишлар бўйича таҳлиллар ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, 2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган. Ушбу маблағлардан 435,5 млрд сўми (ёки 36 фоизи) даврийлиги 1 йил ҳисобланадиган ҳамда ҳар йили янгидан чоп этиладиган машқ дафтарлари учун йўналтирилган.

2025 йилда эса 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган.

Бунда, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: