Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 7,6 млрд сўмга 19 та электромобил сотиб олади

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 7,6 млрд сўмга 19 та электромобил сотиб олади

25 дек 2022
2 632
МАҲАЛЛИЙ

2023-2025 йилларда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан умумий қиймати 7,6 миллиард сўмга тенг 19 та электромобиль ва гибрид автомобиль харид қилинади. Бу ҳақда "Қашқадарё" газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, “Яшил” технологиялар асосида ишлайдиган ва экологик тоза саналган бу автотранспорт воситаларининг 4 таси келгуси йилда, яна 5 таси 2024, қолган 10 таси эса 2025 йилларда сотиб олинади.

Яқин уч йил ичида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан харид қилинадиган электромобиллар ва гибрид автомобиллар бўйича мақсадли кўрсаткичлар мамлакат Президентининг жорий йил 19 декабрдаги қарори билан тасдиқланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: