Қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади
Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиётни энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Айтилишича, газ етказиб бериш ҳажми оширилган ва тармоқлар модернизацияси орқали йўқотишлар камайган. Жорий қишда 21 миллиард куб метр газ етказиш режалаштирилган, айниқса, ижтимоий муассасалар ва корхоналар учун алоҳида захира ажратилган.
Йиғилишда газ ҳисобини назорат қилиш, энергия тежаш ва хусусий шерикликни ривожлантириш вазифалари белгиланди.
Президент трансформация жараёнларини тезлаштириш, харажатларни камайтириш ва янги инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўхшаш янгиликлар:
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади
Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.