Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди

Қашқадарёда имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди

13 ноя 2024
860
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.К. “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Қарши шаҳри кўмир омбори масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 70 тонна кўмирни фуқаро Р.Х.га 4 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан дастлаб 4 тонна кўмирни омбордан олиб чиқиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.      

Шунингдек, терговга қадар текширув жараёнида ушбу кўмир омбори масъул шахслари умумий баҳоси 388,8 млн сўмлик жами 451,4 тонна имтиёзли кўмирни қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: