Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда таксичи вояга етмаган қизни зўрламоқчи бўлганлиги айтилмоқда

Қашқадарёда таксичи вояга етмаган қизни зўрламоқчи бўлганлиги айтилмоқда

05 ноя 2024
3 170
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Nemolchi.uz каналининг хабар беришича, воқеа 26 октябрь куни содир бўлган. Қиз дугонаси билан сайр қилиб уйга таксида қайтаётганда ҳайдовчи қизга шахсий саволлар бериб, кейин йўналишни ўзгартирган.

Маълум бўлишича, қиз қаерга олиб кетаётганини сўраганда, уни сайр қилдиртирмоқчи эканлигини айтган. Жабрланувчини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатган. Сўнг қизнинг телефонини олиб қўйган ва унга зўравонлик қилмоқчи бўлган.

Қизнинг кескин қаршилигидан сўнг уни шаҳарга қайтарган ва телефонини қайтариб бериб, дўст бўлиш талаби билан машинадан туширган.

Қўшимча қилинишича, вояга етмаган шахс ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Улар такси ҳайдовчисини топиб беришни ваъда қилиб, унинг аризасини қабул қилишмаган.

Бироз вақт ўтгач, жабрланувчи ариза ёзиш учун яна милицияга борган. Кейин уни яна уйига жўнатиб, ариза ёзишга ҳожат йўқлигини, мутахассислар гумонланувчини камералардан қидира бошлашганини маълум қилган. 

Ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳолат бўйича ҳозирда Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: