Патер Маргеттс Қашқадарё вилояти ҳокимига маслаҳатчи этиб тайинланди
Британиянинг "Room Seven Capital Partners" компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Петер Маргеттс - Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар ва экспорт масалалари бўйича янги тайинланган маслаҳатчиси – Британиянинг "Room Seven Capital Partners" компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Петер Маргеттс билан учрашув ўтказган.
Суҳбат давомида Қашқадарё вилоятига хорижий инвестицияларни ва компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилиниб, жорий йил 4 ноябрь куни Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Ташриф давомида Британия делегацияси Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида ҳамда Тошкент, Қарши ва Термиз шаҳарларида В2В форматида бир қатор учрашувлар ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар:
Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшади
Нодир Эркаев янги «команда» шакллантиряпти.
Косон тумани ҳокими ўринбосари мактабгача таълим бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди
Бошқарма бошлиғи ҳам Косон тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.
Чироқчининг янги ҳокими ўзига бирданига 3 нафар янги ўринбосар олди
Нодир Эркаев ҳокимият тепасига келгандан кейин Хуррам Жўраев билан бирга ишлаган ўринбосарлар ишдан бўшаб кетди.