Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон жамоалари иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон жамоалари иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

13 сен 2024
260
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

12-сенябр куни 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион саналган Ўзбекистон йигитлар жамоаси Мисрни 3.5:0.5 ҳисобида мағлубиятга учратган. Қизлар жамоаси эса Анголадан 3:1 ҳисобида устун келган. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу турда Жаҳонгир Воҳидов ўрнига Жавоҳир Синдоров ҳаракат қилган. Синдаров Миср вакили Вафа Ҳамид билан дуранг қайд этди. Қолган барча иштирокчилар ўз баҳсларида ғалабага эришган.

Қизлар жамоасида ҳаракатланаётган Нилуфар Якуббоева Ангола вакилига мағлуб бўлди. Қолган уч шахматчининг ғалабаси Ўзбекистон қизларининг Ангола устидан ғалабасини таъминлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: