Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

23 авг 2024
1 840
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 55-сонли ҳамда 2023 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 39-сонли қарорлари ижросидоирасида ўтказилган текширув тадбирлари давомида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Жумладан, Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Ф.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб, тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун техникалар улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ раҳбари Р.М. билан тил бириктириб, 2022-2023 йилларда наслли чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 14 нафар фуқаро номидан имтиёзли кредит олиш учун шартнома ва ҳисоб-фактура ҳужжатларига электрон рақамли имзо орқали сохта маълумотлар киритган ҳолда акциядорлик тижорат банкига тақдим этишган. Натижада, банк томонидан 440,3 млн сўм кредит маблағи ажратилган.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси бошқа МЧЖ раҳбари Х.С. билан ҳам келишиб, 25 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар тақдим этиш орқали АТБдан 733,3 млн сўм кредит маблағи ажратилишига эришган. 

Шу тариқа жами 1 млрд 173,6 млн сўм кредит маблағи талон-торож қилинган.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлариҳамда бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининнг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: