Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршида қарзини қайтармаган фуқаро "самосуд" қилинди

Қаршида қарзини қайтармаган фуқаро "самосуд" қилинди

05 авг 2024
6 480
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда 26 июль куни Қарши шаҳрида Nexia-2 русумли давлат рақам белгисисиз автомашинада бир гуруҳ шахслар томонидан бир нафар фуқарони қўрқитиб қўйиш мақсадида “самосуд” қилингани тасвирланган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, Қарши шаҳар “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи фуқаро С. таниши А.дан қарз олиб, пулини қайтармасдан келган. Натижада қарз берган фуқаро июнь ойи ўрталарида икки нафар таниши билан фуқаро С.ни қўрқитиб қўйиш мақсадида уни калтаклаган ва ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: