“Nasafnews” мухбири “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Халқ таълими аълочиси” эсдалик нишони соҳибаси Зулфия Қиямованинг ҳаёти ва ижоди ҳақида китоб ёзган унинг қизи Ораста Тожиева ва вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси методисти Севинч Очилов билан суҳбатлашди.
Зулфия Қиямова 1964 йил 26-февралда Қашқадарё вилояти Карши шаҳрида туғилган. 42 йиллик ўқитувчилик меҳнат фаолияти давомида 50 дан ортиқ ўқув қўлланмалар ҳамда дарсликлар, 90 га яқин илмий ва публицистик мақолаларга муаллифлик қилган.
“Бу жараён менга қийинчилик туғдирмади. Сабаби онам бирор бир дарслик ёки ўқув қўлланма устида ишлаётганларида мен ҳам доим ёнларида бўлганман. Бу муҳитни кўриб, хис қилганман. Илм йўлидаги машаққатлар ва уйқусиз тунлар мен учун ҳам таниш бўлиб улгурган”, дейди китоб муаллифи Ораста Тожиева.
“Мен кўп йиллардан бери шу инсоннинг меҳнатини ёш ўқитувчиларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида, кўп материаллар тўпладим ва Зулфия Киямовани иш фаолиятини, яратган дарслик, методик қўлланмалари, методик тавсиялар, дарс ишланмалари, таржималарини ва устознинг дарсларига кириб, таҳлиллар қилдим. Бундан ташқари устоз ва шогирдлари билан кўпроқ суҳбатлар ўтказдим, уларнинг фикрларини олдим. Шу асосда “Зулфияхон умр китобининг зар варақлари” номли китобни ёзишга киришдим.
Ораста Тожиева шундай дейди, Китоб устида ишлар эканмиз, онам болаликдаги баъзи муҳим, эсда қолган воқеаларга қисман тўхталдилар. Аммо бу китобдаги маълумотлар кенг қамровли бўлгани сабаб биз болалик хотиралари батафсил ёритилган яна янги китоб устида ишлашга келишиб олдик. Сабаби бу ибратли ҳаёт йўлини ҳамма билиши керак. Кўпчилик болалик йилларини ўйинқароқлик билан ўтказади. Онам бўлса ҳали мактаб бормаган дамлариданоқ ижод оламига кириб келган.