Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Самара вилоятида қашқадарёлик фуқарога тегишли машина ЙТҲга учради

Самара вилоятида қашқадарёлик фуқарога тегишли машина ЙТҲга учради

16 янв 2024
1 930
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

2024 йил 16 январь куни Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатчилик қисмидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 16 январь куни (Москва вақти билан) соат 13:00 ларда Россия Федерацияси, Самара вилояти, Ставропольск райони М-5 автомобиль йўлининг 947 км.да ҳаракатланган “Lada Largus” русумли  автомобили ва “Газель” русумли юк автомобили тўқнашиши оқибатида “Lada Largus” русумли  автомобилида бўлган жами 7 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 4 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

"Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чоралар кўрилмоқда", дейилади ФВВ хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: