Муротжон Азимов Косон тумани Кенгаши қарорини бекор қилиш бўйича топшириқ берди
Халқ депутатлари Косон туман Кенгашининг 2024-йил 11-январ кунидаги “Косон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ж.Эргашевнинг таклифи асосида ижара шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалиги ерини захирага қайтаришни ташкил этиш тўғрисида”ги VI-98-11-4-60-K/24-сонли қарорига кўра, тумандаги 48 нафар фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномалари бекор қилинганлиги ва ер майдонлари заҳирага қайтарилганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.
"Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасининг тақдимномаси ва шунга асосан вилоят ҳокимининг топшириғи билан Халқ депутатлари Косон туман Кенгашининг 2024-йил 11-январдаги VI-98-11-4-60-K/24-сонли қарорини бекор қилиш бўйича Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашига қарор лойиҳаси киритилганини маълум қиламиз", - дейилади ҳокимлик муносабатида.
Ўхшаш янгиликлар:
Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши ҳам яширин тарзда сессия ўтказишни бошлади
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши Президент фармонига зид сессия ўтказишни бошлаб берганди.