Касби тумани марказидаги спорт ўйингоҳида Мактабгача ва мактаб таълим бўлими томонидан туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрамини нишонлаш мақсадида тантанали концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Бекзод Эшонқулов ҳоким табриги билан очиб бериб, соҳада эришилаётган барча ютуқлар фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати эвазига кундан-кун ортиб бораётганини қайд этди.
“Ёдингизда бўлса, авваллари бу вақтларда пахта далаларида бўлардик. Энди-чи?, Президентимиз Сиз азиз устоз ва мураббийлар обрў-эътиборини юксалтирди, таълим ва ўиқтувчилар масаласини доимо асосий вазифа сифатида кўрсатяпти. Биз эса, шу ишончни оқлаб, натижа кўрсатишимиз керак”, деди Асрор Суюнов.
Шундан сўнг, байрамона концерт тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди.





