Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Аслиддин Дўстов, Алижон Исоқов, маънавият етакчилари, мушакбозлик фестивали” – Истиқлолнинг 32 йиллик шодиёнаси Касби туманида

“Аслиддин Дўстов, Алижон Исоқов, маънавият етакчилари, мушакбозлик фестивали” – Истиқлолнинг 32 йиллик шодиёнаси Касби туманида

28 авг 2023
500
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Касби туманида Истиқлолнинг 32 йиллик тантанаси нишонланди. Дастлаб, байрам дастурини очиб берган Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев туман аҳлига табригида Президент ислоҳотлари натижасида аҳолининг яшаш шароити яхшиланаётгани ҳақида алоҳида тўхталди.

“Инсон қадри ислоҳотлар натижасида янада юксалди. Давлат раҳбарининг аҳоли яшаш шароитларини яхшилашга оид имзолаган ҳужжатлари амалда барчага бирдек қувонч улашмоқда”, дейди туман ҳокими.

Унинг қўшимча қилишича, сўнги бир йилда 31,5 млрд сўм маблағ эвазига 3 та мактаб, 5 та боғча, 2 та тиббиёт муассасалари таъмирланган бўлса, 

35 та маҳаллада 234 км ички хўжалик йўллари, шундан 30 км асфальт, 7 км бетон ва 197 км қисмига шағал қоплама ётқизилган. Бу ишларга 71,7 млрд сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, 1,9 млрд сўм сарфланиб, 6 та маҳалла бинолари қурилган ва таъмирланган,  57,4 млрд сўм эвазига 7 та маҳаллада 247.9 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 9 дона артезиан қудуқларини қазилган. 5 та маҳаллада 19,3 км электр тармоғи тортилиб, 4 дона трансформатор ўрнатиш учун 847 млн сўм маблағ ажратилган.

Қолаверса, аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида «Тинчлик» МФЙда дастур доирасида, тадбиркорлар томонидан 8.3 млрд сўм маблағ эвазига 2 та кўп-қаватли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 73 нафар фуқароларга уй – жойларини таъмирлаш учун 765 млн сўм маблағ ажратилган, 5 нафар фуқароларга 320 млн сўмлик 5 та ижтимоий уйлар, 4 нафар чин етим болларга қиймати 695 млн сўмлик 4 та уй-жойлар олиб берилган.

Шундан сўнг, Давлат мадҳияси янграб, тадбирнинг концерт қисмига навбат берилди. Тадбирда сектор раҳбарлари, вилоятдан келган меҳмонлар, ОАВ ва матбуот вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.

Ўзбек ва тожик фольклорлари, миллий рақс гуруҳи, маданият ва туризм бўлими хонандалари, иқтидорли ёшлар, пойтахтдан келган Аслиддин Дўстов ва Алижон Исоқов каби таниқли хонандаларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.

Байрам тадбири ажойиб мушакбозлик билан якунланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: