Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Чироқчида уч нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чироқчида уч нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

07 авг 2023
2 305
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Ш.Х. “Зарбдор”, “Олмазор” ва “Қаҳрамон” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчилари билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан 7 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, фуқароларга иссиқхона қуриб бермасдан сохта далолатномалар тузиш орқали жами 243,9 млн сўмни ўғли Л.А.нинг номига ташкил этган таъминотчи “D.М.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: