Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Хўжакулов навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланди

Хўжакулов навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланди

28 июл 2023
3 214
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кенгашнинг матбуот хизмати хабар берди. Йиғилишда ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги, айрим судьяларни эса ваколати муддати  даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокам этилган.

Очиқ танлов шаклида ўтган тайинловларга доир муҳокамалар якунига етиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Арзиев Акмал Туропович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти Ғузор туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди

Хўжакулов Нодирбек Серабович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: