Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Судьянинг ваколати тугатилди. У 4000 доллар олгани гумон қилинмоқда
Судьянинг ваколати тугатилди. У 4000 доллар олгани гумон қилинмоқда
17 фев 2023
2 242
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси И. Б.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2- қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
Кенгаш хулосаси билан И. Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
Расмий ахборотда ёзилишича, тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.