Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Касби тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи жавобгарликка тортилди
Касби тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи жавобгарликка тортилди
16 май 2023
5 474
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
“Yazdurdiyev” телеграм каналининг хабар беришича, Касби тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.С. Касби тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасида ишлаган даврида давлат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган ва жавобгарликка тортилган.
Унга кўра, мансабдор шахс бўлган холда, ўз вазифаларига лоқайдлик ҳамда виждонсизларча муносабатда бўлиб, ўз навбатида жиноий шериги “КЎРКИ ЗАМИН 777” МЧЖ раҳбари З.Х билан Касби тумани халқ таълими булими билан “КЎРКИ ЗАМИН 777” МЧЖ ўртасида Касби тумани “Обод юрт” МФЙ, “Хўжахайрон” қишлоғида жойлашган Касби тумани халқ таълими бўлимига қарашли 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан “Сунъий қопламали футбол майдончаси” қуриш ҳақида 2022 йил 26 майдаги умумий қиймати 499.117.099 сўмлик пудрат шартномасини тузишга эришиб, 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан ”Сунъий қопламали футбол майдончаси”ни қуриш ишлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 15 та иш турларидан, жами 134.979.374 сўмлик ишлар аслида бажарилмаган бўлсада, ушбу иш турларини бажарилганлиги ҳақида 2022 йил 4 августдаги З-сонли сохта “Бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисоб фактура маълумотнома” ва “Бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисидаги” Шакл-З, Шакл-5 ҳужжатлари тузилишига эришганлиги оқибатида давлат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлиб мансаб ваколатига совуққонлик билан қараган.
Шундан сўнг, 10 турдаги жами 49.277.413 сўмлик иш ҳажмлари бартараф этилиб, пудратчи томонидан объектнинг дастлабки лойиҳа-смета ҳужжатларида мавжуд бўлмаган, лекин, қўшимча солиштирма қайдномага киритилган 55 та турдаги жами 89.854.931 сўмлик ортиқча иш ҳажмлари бажариб берилган ва етказилган 134.979.374 сўмлик зарар қопланган.
А.С. Узбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 1-кисми билан айбли деб топилиб, базавий хисоблаш микдорининг 20 баравари микдорида 6.000.000 сум жарима жазоси тайинланган.