Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.
Ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.
Шунга қарамай, вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмаслик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.