Рўзиқул Бердиев: "Ўйинимизни кучайтирадиган футболчиларни олсак яхши бўларди"
Coca-Cola Суперлигаси «Насаф» – «Қизилқум» (5:0) учрашувидан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб, журналистлар саволларига жавоб берди. Бу ҳақда «Насаф» футбол клуби матбуот хизмати хабар қилди.
"Ўйлайманки бугунги учрашувни стадионга келиб ёки ойнайи жаҳон орқали ўйинимизни кўрган мухлислар ҳисобдан ҳам, кўрсатган ўйинимиздан ҳам хурсанд бўлишди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун йигитлардан рақибга нисбатан тезкорроқ ҳаракат қилиш талаб этилган эди. Йигитлар вазифани яхши уддалашди. Бугунги рақибимиз анча жиддий эди, лекин биз жисмоний тарафдан рақибдан устун эканимизни кўрсатишимиз керак эди. Шулар бугунги ғалабамизнинг асосий омили бўлди. Бундан ташқари яратилган вазиятларда футболчиларимиз маҳорат кўрсатишди. Бундан жуда ҳам хурсандмиз" , - дея гап бошлаган мураббий.
— Йўқ. Ундай деб ўйламайман. Бугун рақиб ҳимояда палапартиш ҳаракат қилгани учун биз кўпроқ голли вазиятларга эга бўлдик. Шу вазиятларда йигитлар совуққонликни йўқотмади. Бу биз учун жуда ҳам муҳим эди. Учрашувда тезкор гол киритганимиз рақибнинг режасини бузгани аниқ. Биринчи бўлимда урган голларимиз умумий ҳисобга анча таъсир қилди.
— Шерзод Насруллаев қачон сафга қайтади?
— Шерзод ҳозир якка тартибда шуғулланмоқда. Чемпионатда юзага келадиган танаффус вақтида у умумий машғулотларга киришади. Биз ҳам унинг тезроқ қайтишини кутаябмиз. Унинг ўзи ҳам катта иштиёқ билан майдонга қайтишини кутмоқда.
— Сиз интервьюларингизни бирида жамоани кучайтириш учун янги футболчилар олишингизни таъкидлагансиз. Қайси футболчиларни олишни, қайси чизиқларни кучайтиришни мақсад қилгансиз?
— Муаммоли чизиқларимиз ўзларингизга маълум, шу чизиқларда рақобатдош, ўйинимизни кучайтирадиган футболчиларни олсак яхши бўларди. Бу борада раҳбарият билан гаплашяпмиз. Чуқурроқ ўйлаб, керакли футболчини жамоага таклиф қилиш ниятимиз бор.
— Умиджон Эргашев майдонга тушмаябди. У ўйин амалиётини йўқотиб қўймайдими?
— Иккита дарвозабонни дарвозага қўйиб бўлмайди. Охирги ўйинларда Неъматов ишончли ўйнаябди. Агар уни терма жамоага чақиришса бошқаларга имкон берамиз.
— Легионерлар ҳақида савол. Уларнинг ўйини иккинчи даврада очилиб кетадими? Улар ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчига айланишадими?
— Биз барчага имконият берамиз. Вазият нима тақозо қилса шунга қараб иш юритамиз. Чунки легионерларни биз бекорга таклиф қилмаганмиз. Улар жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишлари керак бўлади. Улардан асосий талабмиз шу. Агар талаб даражасида ўйин кўрсатишмаса, хайрлашишимиз ҳам мумкин.
— Ойбек Бозоровнинг ҳам ўйини ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бормоқда. Буни нима билан изоҳлайсиз?
— Биз Ойбекнинг голларини жуда ҳам узоқ кутдик. Унинг гол урмаганига ҳам анча бўлганди. У охирги ўйинларда ўзини яхши кўрсатмоқда. Биз бундан жуда ҳам хурсандмиз.