"Насаф"нинг собиқ ҳимоячиси жамоага қайтди
"Насаф"нинг собиқ ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"га қайтди ва жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Шуҳрат Муҳаммадиев 2013-2016 йиллар "Аждарлар" билан тўрт маротаба чемпионатнинг бронза медалларини, бир марта Ўзбекистон Кубоги ва бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. Шундан сўнг, Муҳаммадиев фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив" ва Навоийнинг "Қизилқум" жамоаларида давом эттириб, яна "Насаф"га қайтди.
Ўхшаш янгиликлар:
4 та гол! «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
"Аждарлар"нинг ғалабали юришлари давом этмоқда.