"Насаф" 2022 йилдаги сўнгги назорат учрашувида рақиб дарвозасига 7 та гол урди
Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун 2022 йил ҳисобидан энг сўнгги учрашувларини ўтказди. Мавсумолди тайёргарлик сифатида қаршиликлар Суперлига 2023 иштирокчисига айланган "Бухоро" билан икки марта куч синашди.
Иккинчи ўйинда асосий таркиб мутлақо бошқа ўйинчилардан ташкил топди. Ўйин 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан "Насаф"нинг фойдасига ҳал бўлди. Голларнинг ҳар иккисига Бобур Абдухолиқов муаллифлик қилди.
"Насаф" бугун икки ўйин натижасига кўра, умумий 7:1 ҳисобидаги чиройли ғалабага эришди.
Ўхшаш янгиликлар:


4 та гол! «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
"Аждарлар"нинг ғалабали юришлари давом этмоқда.